Янгиликлар

Президент Имом Бухорийга келди.

Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши бошланди. Шу муносабат билан нуронийлар ва зиёлилар билан учрашув бўлди.
 Президент мўмин-мусулмонларни, халқимизни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди. Мажмуада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
 Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш. Аждодларимизга муносиб бўлиш биз учун жуда катта бурч, – деди Шавкат Мирзиёев. 

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келди

Давлатимиз раҳбари дастлаб Самарқанд халқаро аэропортида амалга оширилаётган модернизация ишлари билан танишди. Бугунги кунда узунлиги 3105 ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилиши тугалланиб, ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилмоқда. Қурилиши давом этаётган янги терминал бир соатда 2 баробар кўп, яъни 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. 

Балиқ боқишнинг инновацион усули

Пастдарғом туманидаги “Пўлат балиқ ҳавзалари” фермер ҳўжалигида вилоятдаги барча фермер хўжаликлари иштирокида “Интенцив технологиялар асосида балиқ етиштиришни ташкил қилиш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Ўқувчиларга Фавқулодда холатда қандай ҳаракат қилиш ўргатилди

Пастдарғом тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари туманнинг Синчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 40-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси" куни муносабати билан профилактик тадбири ўтказилди.

Пастдарғомда ғўза орасига соя экилмоқда. Мақсад ердан унумли фойдаланиш 

Жорий йил  Пастдарғомда  фермерлар ердан унумли фойдаланиши,  даромадини  орттириши учун  бу йил тажриба асосида  1000  гектар  ерга  90×90  схемада  чигит  ҳамда унга  ёндош  соя  ўсимлигини  экиш  мўлжалланмоқда. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM