Президент Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди.
Thu, 15/04/2021 - 18:10Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрининг Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди.
Мавзеда қурилган кўп қаватли уйлар сони 116 тага етди. Шунингдек, 1 минг 600 ўринли мактаб, 120 ўринли болалар боғчаси, маҳалла фуқаролар йиғини биноси, савдо дўконлари, ўйин ва спорт майдончалари барпо этилган. Жорий йилда яна 7 та 16 қаватли, 2 та 25 қаватли уйлар қурилмоқда.
Шу ерда Самарқанд шаҳри Бош режаси ва шаҳар ҳудудини кенгайтириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.