Янгиликлар

Пастдарғомда 19 та маҳалланинг янги биносида қурилиш ишлари олиб борилмоқда

         Аввал хабар берганимиздек, Пастдарғом туманидаги ўз биносига эга бўлмаган 47 та маҳалла фуқаролар йиғинига давлат-хусусий шерикчилик асосида янги бинолар қурилиши режалаштирилган.

Диққат эълон!!!

Ҳурматли Пастдарғом тумани фуқоралари, агар хонадонингизда табиий газдан қарздорлик мавжуд бўлса, 2021 йил 1 майга қадар тўловларни амалга ошириб, қарздорлигингизни бартараф этишингизни сўраймиз. Жорий йилнинг 1 май кунига қадар мавжуд қарздорликни тўламасангиз, ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Судга тақдим этилади.

Пастдарғомда 45 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди

Пастдарғом туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги 45 нафар ишсиз ёшлар “Ёшлар дафтари”даги маблағлар ҳисобидан томорқа ҳамда рўзғор юмушларида қўл келадиган  кичик техникалар билан таъминланди.

Фарзанди олдидаги масъулиятини унутган ота етти йилдан сўнг унинг моддий таъминоти учун  51 миллион 300 минг сўм пулни тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг қарори билан фуқаро О.Т.дан ундирувчи Н.Т.нинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида алимент ва фарзанди уч ёшга тўлгунча моддий таъминот ундириш белгиланган.

Коронавирусга қарши эмланган пастдарғомлик 101 ёшли отахон ўзини яхши ҳис қилмоқда

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Пастдарғом туманида ҳам “Covid-19” вирусига қарши эмлаш жараёнлари давом этмоқда. Бу жараёнларда қатнашувчи фуқаролар дастлаб тиббий текширувлардан ўтказилиб, сўнгра эмлашга рухсат берилмоқда.

Президент Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрининг Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди. 
 Мавзеда қурилган кўп қаватли уйлар сони 116 тага етди. Шунингдек, 1 минг 600 ўринли мактаб, 120 ўринли болалар боғчаси, маҳалла фуқаролар йиғини биноси, савдо дўконлари, ўйин ва спорт майдончалари барпо этилган. Жорий йилда яна 7 та 16 қаватли, 2 та 25 қаватли уйлар қурилмоқда. 
Шу ерда Самарқанд шаҳри Бош режаси ва шаҳар ҳудудини кенгайтириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM