Президент Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрининг Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди. 
 Мавзеда қурилган кўп қаватли уйлар сони 116 тага етди. Шунингдек, 1 минг 600 ўринли мактаб, 120 ўринли болалар боғчаси, маҳалла фуқаролар йиғини биноси, савдо дўконлари, ўйин ва спорт майдончалари барпо этилган. Жорий йилда яна 7 та 16 қаватли, 2 та 25 қаватли уйлар қурилмоқда. 
Шу ерда Самарқанд шаҳри Бош режаси ва шаҳар ҳудудини кенгайтириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM