Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қанотининг IV Пастдарғом туман Кенгаши ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни соат 10:30 да партиянинг фаоллар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қанотининг IV ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда партиянинг фаол ёшларлари, партиянинг туман Кенгаши ходимлари ва “Ёш адолатчи журналистлар” клуби аъзолари иштирок этди.
Конференцияда партия “Ёш адолатчилар” қаноти ва унинг барча ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтган йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда истиқболдаги режалар атрофлича муҳокама қилинди. 
Таъкидлаганимдек, мамлакатимизда ёшларга бўлган алоҳида эътибор туфайли уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги иштироки кенгайиб бормоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳамёшларни катта иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий куч деб билади. Шу боис уларга оид сиёсатни белгилашда ўзига хос дунёқарашга эга бўлган ёшларининг мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳатларни қўллаб-қувватлаш даражаси ошиб бораётганини инобатга олади. 
Ўзбекитон “Адолат” СДП нинг “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан партиянинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган ҳаракат Дастури ҳамда давлат дастури доирасида ёшларнинг сиёсий билимини ошириш, уларни партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолити билан таништиришга оид тадбирларни ўтказиш белгилаб олинган эди. Партия аъзоларининг 45.7 фоизини ташкил қилаётган ёшлар ташаббуси билан 2015-2019 йиллар давомида 2600 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди. Бу борада ҳудудлар партия позициясини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар ибратли бўлди. Хусусан, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билими ва фаоллигини оширишга қаратилган тизимли ўқув ишларини ташкил этиш, партия нуқтаи назаридан келиб чиқиб мамлакатда ва дунёда содир бўлаётган янгиликларга бўлган муносабатини шаклантиришга эришиш, жамоатчилик ишларида ташаббускорлик кўрсата олиш қобилятига эга ёшларни кашф этиш ҳамда инновацион фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар уларнинг партияга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилди. Энг муҳими, бу каби тадбирлар интерактив мулоқот ва юксак технологик воситалар (фотожамланмали слайдлар, видео тасвир ва қизиқарли тестлар) ёрдамида олиб борилди.
Конференцияда “Ёш адолатчилар” аъзолари, ҳамкор ташкилотлар томонидан сўз олганлар бугунги кунда ёшларнинг куч-ғайрати, шижоати, замон билан ҳамнафас ҳаракат қилиш хусусиятларидан самарали фойдаланиш “Адолат” СДП ҳудудий ташкилотларнинг доимий шиорига айланганлигини қайд этишди. Галдаги вазифа уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимини янада ошириш ҳамда келажакда Халқ депутатлари вилоят туман ва шаҳар Кенгашларида ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказиладиган сайловларда иштирок эта оладиган билимли ва муносиб ёш номзодларни саралаш ҳамда жойларда партия позициясини тарғиб қилишда ёшларнинг салоҳиятидан фойдаланиш эканлиги таъкидланди. 
Шу билан бирга “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритилиб, айниқса, ёшлар билан ишлашда ижтимоий шериклик тамойилини кучайтириш зарурлиги айтиб ўтилди.
Конференцияда шунингдек “Ёш адолатчилар” қанотининг мақсад ва вазифаларини тўртта йўналишга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Тадбир давомида партиянинг фаол ёшлари Қ.Илашев, А.Шодмонқуловлар сўзга чиқиб, ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдоси ва ноқонуний меҳнат миграциясига қарши курашишга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш масалалари бўйича ўзларининг фикрларини билдириб ўтди.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, уларнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий, эстетик, бадиий дунёқарашини кенгайтиришга кўмаклашиш. 
Конференция якунида Ўзбекитон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қанотининг ҳисобот давридаги фаолияти ҳамда жорий 2020 йилга мўлжалланган дастурий режаларидан келиб чиқадиган тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тоҳир Ўсаров,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM