Пастдарғомда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

Бугун бутун башарият қатори ўзбек халқи ҳам коронавирус пандемияси сабаб оғир синов ва қийинчиликларга матонат билан курашмоқда.

Шундай синовли кунларда мард ва жасур, олийжаноб халқимиз янада жипслашиб, ўзаро ёрдам, меҳр оқибат, аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар соҳиби эканини яна бир бор амалда намоён этиб келаётир.

Мана шундай инсонлар меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 26 августдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони тасдиқланган эди.

Бугун Пастдарғом тумани ҳокимлиги мажлислар залида мана шундай жонкуяр инсонларнинг 25 нафари “Мехр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Байрам тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Абилов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари У.Назаровлар сўзга чиқиб, бугун шундай синовли вазиятда ўзининг олижаноб ҳислати билан барчага ўрнак бўлаётган ушбу инсонлар тимсолида халқимиз янада жипслашиб, ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар эгаси эканлигини яна бир бор намоён этганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM