Бугун Пастдарғомда ўндан зиёд хонадон газ тармоғидан узилди

Аввал хабар берганимиздек аҳоли ўртасида газ, электр энергиядан ўз вақтида тўланмаган қарздорликни аниқлаш, уни бартараф этиш бўйича Пастдарғом туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Бунинг учун сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари тегишлилиги бўйича ҳудудларга бириктирилди.

Хусусан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Назаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ табиий газ, ҳамда электр энергиясидан мавжуд қарздорликни бартараф этиш мақсадида туманнинг Бўстон ҳамда Пўлатчи маҳаллаларини ўрганди. Қарздорлиги бўлган хонадонлар тўловни амалга ошириш бўйича огоҳлантирилганлигига қарамай, айрим хонадон эгалари қонунда белгиланган мажбуриятни бажармай келаётгани аниқланди. Ўрганиш давомида қарздорликни ўз вақтида тўламаган ўндан зиёд хонадон белгиланган тартибда табиий газ ҳамда электр энергияси тармоғидан узилди.

Бундай тадбирлар туманнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM