ҚАРЗДОР  МАЪМУРИЙ  ЖАРИМАНИ  ТЎЛАДИ

Ижтимоий тармоқларда “Карантин даврида жарима тўлай олмадим. МИБ ходимлари эса уни беш баробар ошириб юборди” деган мазмунда хабарлар тарқалди.

Аниқланишича, Самарқанд вилояти, Пастдарғом туман Ички Ишлар бошқармаси Йўл ҳаракат хавфсизлиги бўлимининг қарорига асосан қарздор Бобирбек Кабуловдан давлат фойдасига маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят Пастдарғом туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарздорга ижро қилишлик ҳамда маълумот учун юборилган.

Шунингдек, қарздор бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан ижро ҳужжати ижросини давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддатда бажармаган ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўрисидаги Кодексининг 198(1)–моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг
5 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Ҳозирда қарздор Бобирбек Кабуловга тушунтириш берилганлиги сабабли маъмурий жаримани тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси 

Пастдарғом туман бўлими.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM