Тадбиркор бўлиш учун қулай имконият

     Ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромат манбаига эга бўлиши учун шароит яратишдан иборат

Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 4498 – сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 25 декабрдаги 344-Қ-сонли қарорларига асосан туман аҳолисининг даромадини ривожлантиришга қаратилган доимий меҳнат фаолияти билан шуғулланиши ва  иш ўринлари яратилишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида, туман молия булими ходимлари тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларига ташриф буюриб, ушбу имтиёзли кредитнинг афзалликлари ва бу имтиёздан самарали фойдаланиш кераклиги ҳамда Президентимиз томонидан яртилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз тадбиркорликларини ривожлантириб, даромадларини кенгайтиришда фаол иштирок этиш кераклиги тўғрисида аҳолига тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. 

Имтиёзли кредитни расмийлаштириш учун фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар 

- Ариза; 

- Паспорт нухсаси;

-Тумандаги сектор раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан бериладиган тавсиянома.

Фуқароларга энг кам иш ҳақининг 150 баробаригача (ҳозирги кунда 33 млн. 450 минг сўмгача) миқдорда;

Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан устувор равишда АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ   орқали амалга оширилади; фуқаро паспорти, сектор раҳбари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан бериладиган тавсиянома асосида (таъминотсиз) ажратилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун (ЯТТ) ва юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 1000 баро-баридан ортиғи дастур координаторлари томонидан ижобий хулоса олингандан сўнг белгиланган тартибда ажратилади. Бунинг учун: 

- Ариза;

- Бизнес режа;

- Бухгалтерия баланси;

-Қонунчиликда белгиланган тартибда таьминот турларидан бири талаб этилади. 

Фуқароларга имтиёзли кредитлар қуйидаги йўналишларда ажратилмоқда: 

Қишлоқ хўжалиги соҳасида: Иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, балиқчилик, артезиан қудуқларни қазиш, донли экинлар (шолидан ташқари) ва дуккакли экинлар уруғларни етиштириш, боғдорчилик ва бошқа хўжалик соҳасида.

Ишлаб чиқариш соҳасида: Мебель, темир, ёғоч, альюминий профилдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик ва текстил маҳсулотларни ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, новвойчилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа ишлаб чиқариш соҳасида. 

Хизмат кўрсатиш соҳасида: Ўқув марказлари, консальтинг, бухгалтерия хизматлари, тикувчилик, каштачилик хизмат турлари, маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, аҳолига сайёҳлик-экскурсия хизматлари соҳасида.

Ушбу йўналишлар бўйича ўз режа ва таклифларини билдирган фуқаролар ўртасида имтиёзли кредитлар олиш истагини билдирганлар кундан-кунга ошиб бормоқда.

А. Абдуллаев, Пастдарғом туман молия бўлимининг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўлими мутахассиси.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM