«Қамал»да қолган 9 оиланинг ўзлари буни рад этгач, уларни “қамал”дан қутқаришнинг имкони йўқ

kun.uzсайтида «Қамал»да қолган 9 оила: уларни «Ўзбекистон темир йўллари» ёки Паст Дарғом ҳокимлиги қутқара оладими?” сарлавҳали мақола эълон қилинганди.

Унда Пастдарғом туманининг «Гулобод» маҳалласидан ўтган темирйўл ҳудудида яшовчи 9 оиланинг яшаётган шароити ҳақида гап боради. Дарҳақиқат мақолада келтирилганидай ушбу тўққиз оиланинг яшаётган уйларини ўзларининг номига расмийлаштириб беришнинг иложи йўқ. Боиси улар яшаётган ер темирйўл муҳофаза  ҳудудига киради.  Шунинг учун фуқароларга туман ҳокимлиги томонидан «Элбек» маҳалла фуқаролар йиғинидан уй қуриб олишлари учун ер таклиф қилган аммо улар бу ердан чиқишни исташмай таклифни рад этиб келмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM