Хончарбоғликлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Вилоят ҳамда Пастдарғом тумани тиббиёт муассасаларининг бир гуруҳ малакали шифокорлари ҳамкорликда Пастдарғом туманининг  Хончарбоғ маҳалласида  аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Тиббий кўрикда вилоят кўз касалликлари шифохонасининг мобил офталмологик клиникаси жалб килинди. Кўрик давомида фуқаролар 14 турдаги тиббий кўрикдан ўтказилди. Жумладан, фертил ёшдаги аёллар, хомиладорларда ультратовуш диагностикаси, лабаратория текширувлари ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, улар орасидан айримларига тегишли даволаниш муассасаларига даволаниш учун йўлланмалар берилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM