Паст Дарғом туманига жорий йил четдан 3 минг 264 бош зотдор қорамол олиб келинади

Бугунги кунда туманда мавжуд 47 та чорвачиликка ихтисослашган ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликларида 9 минг 853 бош қорамоллар боқилмоқда. Улар учун 1850 гектар озуқа майдони ажратилган.  
2019 йилда туманга чорвачилик ривожланган Австрия, Германия, Полша давлатларидан 1 минг 200 бошга яқин маҳсулдорлиги юқори бўлган сут ва гўшт йўналишидаги қорамоллар олиб келинди.
2020 йилда тумандаги 9 та фермер хўжалиги ва 2 та кластер корхонаси томонидан  3 минг 264 бош  қорамол олиб келиниши режалаштирилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM