Самарқандликлар Ислом Каримовни ёд этмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд куни муносабати билан юртимизда маънавий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилмоқда. (zarnews.uz)

Ислом Каримов туғилиб ўсган ва айни пайтда мангу ором топган Самарқанд шаҳрида ҳам халқимизнинг буюк фарзанди ёд этилмоқда.

Бугун эрта тонгда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва жамоатчилик вакиллари шаҳардаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

http://static.zarnews.uz/uploads/1/720__7UvQqElSG5QTPCIAW-CoSoM1huhG9-CV.jpg

Шундан сўнг Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Вилоятдаги таълим муассасалари, музейлар ва бошқа муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг ҳаёти ва серқирра фаолиятига бағишланган давра суҳбатлари, илмий-амалий анжуманлар ўтказилмоқда.

http://static.zarnews.uz/uploads/1/720__vg4UGbZ27RinIkOS6Oe4qslk-24iJb8c.jpg

http://static.zarnews.uz/uploads/1/720__33gy9dJJktBjQ7TQea_pdtiOuagP5sC_.jpg

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM