Паст Дарғом туманида уч ойда 946 жуфтлик никоҳланувчи ёшлар “Инновацион мактаб”да ўқитилди

Паст Дарғом туман ҳокимлигида “Оила миллат ифтихори, эл юрт таянчи, келажак пойдевори” мавзусида ёш никоҳланувчи ёшлар учун ўқув бўлиб ўтди.

         Унда туман хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, ФХДЁ бўлимлари, ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда 35 жуфтликдан иборат ёшлар иштирок этишди.

         Ёш никоҳланувчи ёшларга белгиланган 6 йўналиш бўйича эксперт-тренерлар: “Оила иқтисодиёти”, “Оила психологияси”, “Ҳуқуқий саводхонлик”, “Оилавий ҳаётда маънавий-аҳлоқий қадриятларининг аҳамияти”, “Оила институтини мустахкамлашда диний қадриятларнинг ўрни”, “Оиланинг репродуктив саломатлиги (гинеколог)” йўналишларида машғулотлар олиб борди.

       Шунингдек, ёшлар “Оила” илмий-амалий макази қошида ташкил этилган кутубхонада оила мустаҳкамлиги, фаровонлиги, оилавий ҳаётдаги  қийинчилик ва муаммоларни енгишда зарур маслаҳат ва тавсиялардан иборат ўқув қўлланма, адабиётлар билан танишишди ва сўровномалар тўлдиришди. Сўровномалар натижаси асосида, ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёргарлик даражаси, репродуктив саломатлиги юзасидан таҳлиллар ўтказилди. Ўқув-тренингдан  сўнг, иштирокчиларга сертификат ва “Мустаҳкам оилага йўлланма”  номли ён дафтарча тақдим этилди.         

        Тадбир сўнгида туман ишчи гуруҳ “Иновацион мактаб” ўқувларининг натижадорлигини аниқлаш мақсадида, Темирхўжа маҳалласида яшовчи Бекназаров Шерзод ва Ишмурадоваларнинг ҳолидан хабар олиб, оиласи билан яқиндан танишишди. Маҳалласида намунали оилалардан бири  бўлган ушбу оила ишчи гуруҳга  туманда “Қайноналар мактаби” ўқувларини ҳам ташкил этишни таклиф қилди.

         Маълумот ўрнида, 2019 йил 27 сентябрдан бошлаб, “Инновацион мактаб” ташкил қилинган бўлиб, шу кунга қадар 946 жуфтлик никоҳланувчи ёшлар ўқитилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM