Паст Дарғом тумандаги 54-умамтаълим мактаб ўқувчиларининг "Маматқул инвест" бахмал ишлаб чиқариш корхонасига бизнес саёҳати ташкил этилди.
"Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси Паст Дарғом тумани филиали ташаббуси билан туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу саёҳатда ёшлар корхонанинг бугунги кундаги фаолияти билан танишди.
Саёҳат давомида ўқувчи-ёшларга корхона раҳбари Р.Зияев бахмал ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништириб, тадбиркорликка қизиқувчи ёшларга бизнес юритиш сирлари борасида тушунчалар берди.
С.Шербоева, "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси Пастдарғом туман филиали бош мутахассиси.