Хотин қизлар билан ишлаш фаолияти танқидий муҳокама қилинди

Паст Дарғом туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг   2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини  мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” фармони ижросини таъминлаш борасидаги ишларнинг бориши ва 2020 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда туман хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, Аёллар ижтимоий-мослашув маркази маъсуллари, маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар иштирок этишди.

Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Санақулова белгиланган вазифалар хақида тўхталиб, фармон ижросида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Йиғилиш давомида 2020 йилга мўлжалланган “Йўл харита”сида белгиланган муҳим топшириқлар юзасидан бир қатор тавсиялар берилди. Шунингдек, туманда мавжуд 57 та мактабгача таълим муассасалари, 127 та умумтаълим мактаблари, 7 та касб-ҳунар коллежлардаги ўқувчи қизлар ҳамда 107 та маҳалладаги уюшмаган қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича келишиб олинди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM