Яна вазиятга ойдинлик киритамиз: «Қатортерак» маҳалласидаги тутзор кесилиб, бетон тайёрлаш корхонасига берилмаган

2019 йил декабрь ойида «кun.uz» сайтида «Паст Дарғомда корхона электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган: МИБга ҳокимлик вакиллари тўсқинлик қилишди» сарлавҳали мақола эълон қилинганди.

Кеча, 22 январь куни МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Алишер Зокиров вилоят «Матбуот уйи»да ўтказилган брифинг чоғида ана шу воқеа юзасидан якуний маълумот берди.

“kun.uz” сайти ушбу брифингдан сўнг хабар эълон қилди. Хабар сўнгида воқеа ҳақида яна эслатилган:

“Эслатиб ўтамиз, Жума шаҳридаги «Қатортерак» маҳалласи яқинида 2 гектардан ортиқ тутзор август ойида кесилиб, Ободонлаштириш бошқармасига қарашли бетон тайёрлаш корхонасига берилган .....”,

Паст Дарғом туман ҳокимлигининг расмий сайти  “pastdargom.uz”  ҳамда “@pastdargomuz” телеграм каналлари орқали 10 декабрь куни ““Қатор терак”даги бетон завод Паст Дарғом туман ободонлаштириш дирекциясига қарашлисарлавҳали мақола орқали аслида нима бўлган, ҳақиқий холат ҳақида расмий маълумот берилганди.     

  Шу нарсани яна маълум қиламиз, Паст Дарғом туман ободонлаштириш дирекциясига қарашли бўлган цемент маҳсулотларини қайта ишлаш заводи ҳисобланади. Ушбу завод лойиҳаси тузилаётган пайтда унинг ўрнида тутзор бўлмаган.

Аслида ушбу ер майдони туман ҳокимининг 2013 йил 2 октябрдаги қарорига асосан А.Темур номли массиви ҳудудидаги “Рўзибой Усмон Равшан РУР” фермер хўжалигининг раиси Р.Равшановнинг аризасига кўра 2,5 гектар ер майдони туман ҳокимлиги захирасига олинган.

Туман ҳокимининг 2019 йил 14 июндаги қарорига асосан туманда қурилиш бунёдкорлик ишларини жадал олиб боришда қулайликлар яратиш, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар орқали қурилишларда ҳаражатларни камайтириш мақсадида ободонлаштириш дерексиясига бетон завод қурилиши учун “Қатортерак” маҳалласи А.Темур номли массиви худудидаги туман ҳокимлиги захираси бўлган 205 контурдаги эски бузилган тутзор ўрнидаги юқорида келтирилган 2,11 гектар ер майдони ажратиб берилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM