Йил якунига қадар 4550 дона газ баллони тарқатилади

Айни пайтда Паст Дарғом туманида 63 минг 219 та хонадон мавжуд бўлиб, шулардан 55 минг 45 таси табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланган.

Табиий газ етиб борган хонадонлар сони 22 минг 182 тани ташкил этади. Жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 1,3 километр газ қувури мукаммал таъмирланди, 24 километр ер ости газ қувурлари прибор усулида текширилиб, 16 километри бўялган.

Шунингдек, Пўлатчи маҳалласи  Низомий кўчасида яшовчи аҳоли хонадонларининг газ таъминотини яхшилаш мақсадида 1,4 километрлик янги газ тармоғи тортилган.

Туманда суюлтирилган газ билан таъминланган хонадонлар сони 32 минг 863 тани ташкил этади. 2019 йилда табиий газ тармоғи етиб бормаган ахоли хонадонларига 9270 дона янги маиший газ баллонлари тарқатиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 4720 донаси тарқатилаган. Йил якунига қадар 4550 дона маиший газ баллонлари етказиб берилади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM