"Бизнинг ҳам юртга нафимиз тегсин-да"

- Катта ҳашарда четда туришни соғлом одам ҳеч қачон ўзига эп билмаса керак, - деди теримчиларнинг олдинги сафидан ўрин олган Авғонтош Тиркашева. – 67 ёшдаман. Соғлиғимдан шикоятим йўқ. Далага чиқсам янада тетиклашаман. Эрталабдан ўғлим билан келиним ишга кетади, набиралар эса мактабга. Уйда бир ўзим. Тенгқурларга қўшилдим. Кунига 70-80 минг сўмни биров берадими?! Рўзғорга қўшимча даромад. Қолаверса, давлатимиз ойма-ой пенсия бериб турганида бизнинг ҳам юртга нафимиз тегсин-да.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM