Равотликлар тоза ичилик суви билан таъминланди

Паст Дарғом туманининг Равот маҳалла фуқаролар йиғинида янги сув иншооти фойдаланишга топширилди.

Иншоотнинг очилишида маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

Ушбу лойиҳа доирасида маҳаллада 1,3 километрлик сув тармоғи тортилиб, 100 га хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 3 та янги сув иншооти қуриш ва 1 та мавжуд сув иншоотини реконструкция қилиш ишлари орқали 8,7 километр янги сув тармоқлари тортиш режалаштирилган бўлиб. Бугунги кунда барча ишлар ниҳоясига етиб, фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, жорий йил охирига қадар инвестиция дастури дорасида 4 та маҳалла фуқаролар йиғинида 18,4 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM