ҲАҚИҚИЙ ТАДБИРКОР БЎЛИШ СИРЛАРИ

Самарқанд вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, Бандликка кўмаклашиш маркази, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк бошқармаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, туман ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда 2019 йил 18 сентябр куни Пастдарғом автомобил ва йўллар касб-ҳунар коллежида тадбиркор бўлиш истагини билдирган хотин-қизлар учун “БИЗНЕС-СТАРТ” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Семинарда 200 нафарга яқин маҳалла мутахассислари ва тадбиркор бўлиш истагини билдирган хотин-қизлар иштирок этишди. “Тадбиркорлик психологияси”, “Бизнес ҳақида тушунча”, “Тадбиркорлик билан шуғулланиш олдидаги қўрқув ва уни енгиш” каби мавзуларда маърузалар ўтилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли мутахассислар жавоб беришди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM