ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ ФЕСТИВАЛИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ПАСТ ДАРҒОМДА

Жума шаҳрининг “Ёшлар боғи”да “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали иштирок этаётган Эстониянинг “duo ruut”, Миср давлатининг “Араб миллий мероси” гуруҳи аъзолари ҳамда Тошкент ва Хоразм вилоятларидан келган санъаткорлар тантанали равишда кутиб олинди.

– Оҳанг, куй дилларни боғловчи ришта эканлигига яна бир бор амин бўлдим, – деди Эстониялик санъаткор Кivi Katariina. – Фестивалда биринчи бор қатнашишим. Мусиқий анжуман доирасида Жума шаҳрида олган таассуротларим ҳам асосий чиқишларимиздан кам қаршиланмади. Меҳмондўст, санъатсевар халқингизга меҳрим тушиб қолди.Тадбирдан ўрин олган концерт дастури томошабинларнинг бетўхтов олқишлари билан қаршиланди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM