МИЛЛАТ БАЙРАМИ - МУСТАҚИЛЛИК ШОДИЁНАСИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Паст Дарғом тумани аҳли она диёримиз – Ўзбекистонимиз Давлат Мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлади. Ҳар бир қалбда тараннум этган   “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғоя байрам иштирокчилари  юзларида акс этди.   Шодиёнага ташриф буюрган қадрли тумандошларимизни ва азиз меҳмонларимизни туман ҳокими Ш.Худайбердиев  қутлуғ айём билан табриклаб, кейинги пайтларда туманда амалга оширилган ишлар ва режалар ҳақида гапирди.  Шундан сўнг, амфитеатрда катта байрам концерти бошланиб кетди. Унда туман истеъдодлари қаторида, вилоят ва республикадан келган санъаткорлар ўз ижодлари билан кўнгилларни хушнуд этишди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM