15 МАЙ “ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги      “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармонида оила давлат сиёсати даражасида қаралмоқда.

            Мана бугун республикамизда, жойларда ушбу санага оида тадбирлар кенг кўламда нишонланмоқда.

           Жумладан тумандаги “Ёшлар боғи”да 15 май “Халқаро оила куни” муносабати билан “Менинг оилам –менинг бахтим!” деб номланган халқ сайли кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

           Тадбирга Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Алимова Гавҳар Зоировна, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Зебинисо Шодиева, тумандаги барча ташкилотлар, 106 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи оилалар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббусини кенг тарғиб қилиш мақсадида байрам куни “Ёшлар боғи” да “Оилавий тадбиркорларнинг кўргазмаси”, “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” “Китоблар кўргазмаси”  “Отам,онам ва мен” спорт мусобақаси,  мактаб ўқувчилари ўртасида “Ёш рассомлар” кўрик-танлови ташкил этилди.

            “Фарзандингизга китоб совға қилинг” акциясида тумандаги оилалар фаол иштирок этишди ҳамда келажак авлод бўлмиш фарзандларига 165 дона луғат, бадиий асар,эртаклардан иборат китоблар совға қилишди.

            Мактаб ўқувчиларидан иборат ёш рассомлар ўртасида бўлиб ўтган “Менинг оилам” мавзусида танловда 125-мактаб 6-синф ўқувчиси Расулова Мухлисанинг чизган суръати юқори баҳоланди.

          “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ва “Оилавий тадбиркорларнинг кўргазмаси” да ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан қатнашган “БЕКА-ЧАРОС” ХК  20 нафар хотин-қизни корхонага ишга қабул қилиб, уларнинг бандлигини таъминлади.

          Тумандаги 32-сон Мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари ўз санъатларини намоёш қилиб, отахон-у, онахонларнинг дуоларини олишди.

            Шунингдек тадбирда 35, 40, 50 йиллар давомида аҳилликда яшаётган, фарзандларни оилага, Ватанга садоқат руҳида соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаётган Самарқанд, Сазағон, Хончорбоғ маҳалларидан ташриф буюрган 5 нафар оила вакиллари ўзларининг “бахт қўрғонлари”ни қандай бунёд қилганликлари ҳақида байрам иштирокчиларига сўзлаб беришди.

           Тадбир сўнгида, “Энг китобсевар оила”- Гулчеҳра Имомовалар оиласи,

 “Энг фаол спортчи оила” -Гулбаҳор Раҳимовалар оиласи, 

“Энг кўп хотин-қизлар бандлигини таъминлаган тадбиркор оила”-Гулбека Қўчқорова оиласи;

“Энг намунали санъаткор оила”-Шерзод Жумабоевлар оилалари лойиқ деб топилиб, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси,  Гавҳар Алимованинг “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM