Хотин-қизлар ўқитилди

Пастдарғом тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳодими, Оқила аёллар ҳараката гуруҳи етакчиси М.Жумабоева, Бевижонлар мактаби жамоатчилик кенгаши туман раҳбари Э.Нормуродова, Анҳор ҳудуди отинойилари, имомхатиблари, ва маҳалла фаоллари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнингфаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-401-сонли қарори ижроси юзасидан тумандаги 107 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жумладан Анҳор ҳудудида  «Оила мустаҳкамлиги учун барчамиз масъулмиз!» шиори остида оилаларни мустаҳкамлаш, нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштириш тадбири ташкил этилди.

 

 

Ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг сабаблари ва омилларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича комплекс тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди.

 

Оилада соғлом муҳитни яратиш, ота-онанинг фарзанди олдидаги мажбуриятлари, эр-хотиннинг оиладаги масъуляти, Соғлом оила муҳитини яратишда “Бувижонлар” нинг роли ва мавқейи ҳамда оилада зўравонлик турлари ва уларнинг олдини олиш бўйича давра суҳбатлари ва мулоқотлар ташкил этилди.

Тадбир давомида низоли оилаларни яраштириш, оилавий ажримларнинг салбий ҳолатлари ва ушбу оиладаги фарзандлар тақдири ҳақида маърузалар тингланди.

Тадбир давомида низоли оилалар ажрим ёқасидаги фарзандларининг энг тасирли видео роликлар номойиш этилди.

 

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM