Пастдарғом туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Тагайназаров Шерзод Назиртошевичнинг туман аҳлига МУРОЖААТНОМАСИ

Пастдарғом туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Тагайназаров Шерзод Назиртошевичнинг туман аҳлига      
        МУРОЖААТНОМАСИ                                                                                                                                 

Жаҳон статистикаси маълумотларига кўра, бугунги кунда ер шарининг ТОП-8 замонавий экологик муаммоларининг биринчи ўрнида иқлим ўзгариши дея баҳоланмоқда. Ушбу ҳолат бир неча ўн йиллар давомида бутун дунё экологлари ва жаҳон афкор оммасини ташвишга солмоқда. Иқлим ўзгаришининг асосий сабаби эса яшил ҳудудларнинг камайиб бораётгани дейилмоқда маълумотларда. Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, ҳар қандай экологик муаммолар бошқа глобал муаммолар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар бир-бирига таъсир қилади ва бирининг пайдо бўлиши бошқаларининг пайдо бўлишига ёки кучайишига олиб келади.
Давлатимиз раҳбари томонидан "Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши” бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда Президентимиз “Халқимизнинг азалдан табиатни муқаддас деб билиши, тупроқни, сувни, ҳавони, остонасини пок сақлашга интилиши ҳақида гапириб, оилада янги фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экиш бизнинг азалий урф одатимиз бўлган. Афсуски, мана шу эзгу одатлар бугун деярли йўқолиб бораяпти” – деб таъкидлаб ўтди.
ХХИ-асрда экология билан боғлиқ муаммолар биринчи даражали муаммо сифатида кун тартибига чиқаётгани, биз бу масалада фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутишимиз лозимлигини кўрсатмоқда.
Бу сўзларни мен бежиз келтирмадим. Боиси, ҳаммамизга маълум, январ ойида ҳам, феврал ойининг бошларида ҳам чанг бўронлари, шу билан биргаликда ноодатий таркибида қум тўпроқ бўлган ёмғир ёғиш ҳолатлари кузатилди. Бу нимадан далолат беради? Аввало ушбу саволни ҳар биримиз ўзимизга беришимиз ва унга виждонан жавоб излашимиз керак бўлади. Чунки, Она табиатга нисбатан бефарқ муносабатимизни ислоҳ қилишимиз ва бунга жавобан ўзимиз яшаб турган ҳудудни яшилликка буркаш, ҳар бир қарич ерни обод қилиш ва дарахтзорга айлантиришимиз лозим деб ўйлайман.

Зеро, Президентимиз томонидан жорий йилнинг кузги мавсумида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ишларни жадаллаштириш бўйича берган кўрсатмаларини Пастдарғом  туманида амалга оширишда Пастдарғомликлар ҳам фаол ташаббус кўрсатишларига ва ўзлари яшаб турган ҳудудда дарахт кўчатларини экишига ишонаман.
Маълумки, туманимиз ҳудудида йирик ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари, ҳар хил турдаги қурилишлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Ушбу ислоҳотлар халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши билан бир қаторда, экологик жиҳатдан ҳам катта масъулият юклайди.
Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг мазкур эзгу ташаббусларида фаол иштирок этиш учун, туманимиздаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот ва муассасалар, аҳолимиз томонидан тайёргарлик кўриш ишлари бошлаб юборилди.
Жорий йилнинг куз мавсумида ҳам туманимиздаги 107 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 35 минг туп манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экиш орқали, умумий 32 гектар ер майдонини кўкаламзорлаштиришни мақсад қилганмиз.
Маҳаллаларнинг марказий ва ички йўллари, йўлаклар ва кўп каватли уйлар атрофлари, якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудларида сўлим гўшалар барпо этиш мақсадида, худуд иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб экишни режалаштирганмиз.
Кўчат экиш, боғ яратиш халқимизнинг эзгу қадрияти. Дарахт экиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш келажакда ўз самарасини беради. Зеро, бугунги саъй ҳаракат келажак учун барокот демакдир. Экилган ҳар бир туп ниҳол эртага катта дарахтга айланади. Унинг мевасию, соясидан барча бирдек баҳраманд бўлади. Олаётган ҳавомизнинг мусаффолиги таъминланади. Шунингдек, табиатни асраш ва эъзозлаш бўйича олиб борадиган ишларимиз аҳоли орасида экологик маданиятни кучайтиришга хизмат қилади. Ҳаммамизга маълумки, туманимиз атрофида йирик ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Таъбиийки, юртимизнинг мусаффо ҳавоси, гўзал қиёфаси, фарзандларимизга обод юртни қолдиришимиз учун ҳар биримиз маъсулмиз.
Ҳурматли тумандошлар!
"Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Пастдарғом туманимизни, маҳалла фаоллари билан биргаликда маҳалла ва гўзарларни янада обод этиш, кўкаламзор ва гўзал яшил маконга айлантириш учун ҳар бир хонадонга 20 тўпдан кўчат экиб, бутун юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиши зарур.

Азиз Пастдарғомликлар, ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил-қизларимиз барчангизни ўз ўйингизда, кўчангизда, маҳаллангизда дарахт экиб, обод этишга юртимизни боғ ичидаги бўстонга айлантиришга чақираман.

Мазкур лойиҳада барчани бирдек масъулият билан иштирок этишга чорлайман!

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM