Пресс тур

 Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ташаббуси билан Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат архивларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва “Инсон қадри учун” тамойили асосида “Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича Самарқанд вилояти архив муассасаларига ташриф” мавзусида Пастдарғом туман давлат архивига Пресс-тур ташкил этилди.

Журналист ва блогерлар Пастдарғом туман давлат архивида давлат сақловидаги архив ҳужжатлари ва фотокўргазма билан танишишди.

Пастдарғом туман давлат архиви директори А.Дияров туман давлат архивида ҳужжатлар сақланишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар, архивда ҳужжатларни рақамлаштириш жараёни, Миллий архив фондининг Давлат каталогини юритиш ишлари, архивда ташкилотлар ҳужжатларига илмий техник ишлов бериш жараёнларини журналист ва блогерларга тушунтириб ўтди.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM