Республика ишчи гуруҳи Пастдарғом ёшлари фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йилнинг 19 январь куни қабул қилинган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ва бу борада амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида тузилган республика ишчи гуруҳи Пастдарғом туманида бўлди.

Тумандаги ишчи гуруҳга раҳбарлик қилаётган Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.Икромов биринчи бўлиб ёшлар билан ишлаш бўйича туманда ташкил этилган штаб ва штаб аъзоларининг фаолияти билан танишди. Ўрганиш давомида штаб аъзоларига ўзининг тегишли таклиф ва тавсияларини берди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ маҳаллаларда бўлиб, туманда ёшларга яратилаётган шароитлар билан танишди. Жумладан, Санчиқул маҳалласида жойлашган “MBM school” замонавий хусусий ўқув марказида бўлди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM