Олис Зафарободда уч авлод вакиллари учрашди

Бугун Пастдарғом туманининг энг чекка ва олис ҳудудлардан бири бўлган  Элбек маҳалласи Зафаробод қишлоғида нуронийлар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. Учрашувда  турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар, спортчилар, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, фаол ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги  вазири Турсинхан Худайбергенов Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худайбердиев ва бошқалар иштирок этди.
Ёши улуғ отахон ва онахонлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, бугунги кунда фахрийларга кўрсатилаётган эътибор, мустақиллик берган имкониятлар, юртимизда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик  хусусида ўзларининг дил сўзларини билдирдилар. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт сари дадил одимлари самимий суҳбатлар, мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди.
Тадбирда санъат усталари ижросидаги маданий дастур иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.  
Дорбоз, кўпкари, кураш каби миллийлигимиз ўзида мужассам этган спорт ўйинлари ташкил этилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM