Тадбиркорнинг ҳуқуқлари Бюро томонидан тикланди

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2021 йил 3 декабрдаги суд ҳужжатига асосан қарздор Ж.Ж. томонидан ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган жами 8,8 гектар ер майдони “Нурли келажак барака замини” фермер хўжалиги тасарруфига қайтарилиши  тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Бюро тамонидан амалга оширилган ижро тадбирлари давомида қарздор Ж. Ж. томонидан ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган жами 8,8 гектар ер майдони “Нурли келажак барака замини” фермер хўжалиги тасарруфига қайтарилиб, тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди. Шу сабабли ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Дилшод ТИМИРОВ,

Бюронинг Пастдарғом туман

давлат ижрочиси.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM