Пастдарғом тумани маркази Жума шаҳрини Нуробод туманига боғловчи 20 километрлик йўл ёритилди.

 

Туман ҳокими ташаббуси билан олиб борилаётган  “Ҳар бир маҳаллага 100 та тунги ёритиш чироғини ўрнатиш” акцияси доирасида туман маркази Жума шаҳрини Нуробод туманига боғловчи, халқ тилида айтилганда Қарши йўлигача бўлган  20 километрлик асосий йўлга 400 та замонавий тунги ёриткич чироқлари ўрнатилди.
Шундай ҳайирли иш ҳудудда жойлашган Қатортерак, Бобур, Темирхўжа, Меҳнат, Санчиқул, Хончарбоғ ҳамда Элбек маҳаллаларида яшовчи тадбиркор, фермер ҳамда фуқаролар томонидан амалга оширилди. Айни пайтда тунги ёритгич чироқлари ушбу маҳаллаларнинг ички йўлларига ўрнатилмоқда.  
  Эслатиб ўтамиз, кўчаларга тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш тумандаги барча маҳаллаларида давом этмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM