Йўлни асфальт қилиш таклифи берилган

Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом тумани, Амир Темур ҳудуди, Катта Найманча маҳалласидаги 4к-543 катта автомобил йўлидан бир кунда 5000 мингдан ортиқ техника ҳаракатланади. Туман хокимлиги маҳалламизга ёрдам бермаяпти. Шу йўлнинг 1 км қисмини асфальтланмаётганлиги ҳақида айтилган.
Айни пайтда юқорида келтирилган Пастдарғом тумани, Амир Темур ҳамда Катта Найманча маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4к-543 автомобил йўлини таъмирлаш бўйича дастурга киритиш таклифи берилган. Вилоят йўл қурилиш корхонаси томонидан дастурга киритиш таклифи маъқулланса, жорий йил таъмирланади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM