Ғалла ва ғўза парваришига бағишланган семинар ташкил этилди...

Жорий йилнинг 27 январ куни Пастдарғом тумани М.Улуғбек ММТП ҳудудидаги “Шукрона пахта, ғалла замини” фермер хўжалигида кўргазмали семинар ташкил этилди. Семинарда Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси биринчи ўринбосари,  Пахта, бошоқли дон ва мойли экинлар назорати бўлими бошлиғи ҳамда фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этишди.

 “Шукрона пахта, ғалла замини” фермер хўжалиги 300 га дан иборат бўлиб, шундан, 100 га пахта, 136 га ғалла, 10 га сабзавот, 5 га картошка, 15 га соя экинлари учун, 15 га чорвачилик ва 50 дона қорамол учун ер ажратилган бўлиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик учун 4 га  майдон ажратилган.

 

2022 йил ҳосили учун фермер хўжалигида 400 тонна маҳалий ўғит жамғариш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда маҳалий ўғит тўлиқ чиқарилган. Ҳозирги кунда фермер хўжалигида арогтехник тадбирларни бажариш учун 8 та техника мавжуд – дейди ф/х раиси Болиев Бахтиёр.

Ушбу кўргазмали семинарни ташкил этишдан мақсад, пахта тўқимачилик кластерлари томонидан ғўзани етиштириш агротехник тадбирлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш.

 

Ғўза қатор ораларига экилган ғалла майдонларини ғўзапоя ва дала атрофидаги қуриган хас-хашаклардан тозалаш. Ғаллага вегетация даврида бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш учун техника ва механизмларни шай ҳолатга келтириш, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар заҳирасини яратиш, ғаллани вегетация даврида суғориш чораларини кўриш, ғалла майдонларини  озиқлантириш ишларини ташкил этиш, эрта баҳорги ва суғориш ишлари, ғаллани микро ва макро ўғитлар билан бойитилган препаратлар билан баргдан озиқлантириш (суспензия) ишларини ташкил этиш.

 

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM