Пастдарғом туманида 2022 йилда маҳсулотлар эксротини 22,1 миллион долларга етказилади

Бугун Пастдарғом туман ҳокимлигида туманда ташкил этилган пресс-пул аъзолари иштирокида  “Пастдарғом туманнинг бугунги импорт-экспорт салоҳияти” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Шунқор Худайберидиев бугунги кунда туманда маҳсулотлар импорти,  экспорт салоҳияти, экспорт географиясин кенгайтириш бўйича амалга оширилган ижобий ўзгаришлар, эришилган ютуқлар ва яратилган шаоитлар ҳақида маҳлумот берди.

Таъкидландики, Пастдарғом туманида 813,6 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бу ўтган йилга нисбатан 50,3 млрд сўмга кўп ёки аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 2 млн 281 минг сўмдан тўғри келади (2021 йилда 2 млн 140 минг сўм).

Ҳудди шундай, қурилиш пудрат ишлари 491,7 млрд сўмни, қишлоқ хўжалиги 2 трлн 998 млрд сўмни, хизматлар ҳажми 1 трлн 206 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилга солиштирилганда ва аҳоли жон бошига ҳисоблаганда сезиларли даражада ўсишга эришилмоқда.

Пастдарғом туманининг вилоятдаги улуши саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 3,8 фоизни, қишлоқ хўжалигида 7,9 фоизни, хизмат кўрсатишда 6,3 фоизни ва қурилиш-пудрат ишларида 6,8 фоизни ташкил қилади.

Шу даврда асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 715 миллиард сўм бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 160,8 миллиард сўмга ёки 129 фоизга кўпайган. Бу кўрсаткичнинг ижобий тарафи шундан иборатки, демак туманда тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг кенгайиши, соҳага янги технологияларнинг кириб келиши ва асосийси янги иш ўринларининг яратилишидан далолатдир.

Буни қуйидаги рақамларда кўришимиз мумкин. Жорий йилда қиймати 345,7 млрд. сўм  бўлган жами 85 та лойиҳалар амалга оширилиб, 595 та янги иш ўринлари яратилди (шундан 225,5 млрд. сўм ўз маблағи, 34,2 млрд. сўм банк кредити, 4,9 млн. доллар хорижий кредит ва инвестиция).

Шунингдек, 14 та корхоналар томонидан жами 4,9 млн. доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, йиллик режа 3,2 баробар ортиғи билан бажарилди.

Шу даврда жами 17,4 млн. доллар миқдорида, шундан 13,6 млн. долларлик саноат ва 3,8 млн. доллар бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилди ҳамда ўтган йилга нисбатан ўсиш ҳажми 114,3 фоизни ташкил этди. Экспорт географияси 17 та давлатга, экспорт қилинаётган маҳсулотлар сони 58 тага ҳамда экспортчи корхоналар сони 30 тага етказилди.

Олиб борилган иқтисодий ислоҳатлар, тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратилиши, саноат ва хизмат кўламини ривожлантириш натижасида туман маҳаллий бюджетининг умумий даромадлар (контингент) режаси 205,3 млрд сўмга ёки белгиланган режани 107,2 % фоизга ошириб бажарилиши кутилмоқда.

Худди шундай, туман маҳаллий бюджети даромадлар йиллик режа 97,3 млрд сўмга ёки 10,9 млрд сўмга ошириб бажарилиши кутилмоқда.

Туманда экспорт салоҳиятини ошириш ва 2022 йилда 22,1 млн долларга етказиш режалаштирилмоқда. Экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар ҳажмини 1,3 баробарга ошириш белгиланган. Европа давлатларига ЖСП+ (GSP+) тизими доирасида 17 турдаги тайёр маҳсулот экспорт қилиниши йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM