ОАВ вакиллари Пастдарғомда “Обод қишлоқ” дасутри бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди

Пастдарғом туман ҳокимлигида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун пресс тур ташкил этилди. Иштирокчилар “Илим” “Тўртом”  маҳалла фуқаролар йиғинидаги  “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб туман ҳокими Шунқор Худайбердиев дастурда белгиланган вазифаларни амалга оширишда маҳалладаги нуроний ва фаолларни ўрни ҳақида гапирди. Сўнг дастур бўйича амалга оширилиши белгиланган ишлар ва уларни амалда бажарилиши ҳақида батафсил маълумот берилди.
Эслатиб ўтамиз Пастдарғом “Обод қишлоқ” дастурига туманида 2021 йил дастурига “Илм” ва “Тўрттом” маҳаллалари киритилган. Ушбу маҳаллаларда “Обод қишлоқ” дастури доирасида муҳандислик-коммуникация тармоқларини таъмирлаш, йўл ва бозор инфратузилма объектларини барпо этиш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, аҳоли уй-жойларини таъмирлаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
Дастур асосида 2 та қишлоқлар учун жами 17,6  миллион сўм маблағ ажратилган.

Қишлоқларда жами 3,520 км асфальт қопламаси ётқизилиш ишлари тугатилган.
9,565 км тупроқ йўлларига шағал тош ётқизилди.
Шунингдек 2 та сув иншооти реконструкция қилинди, 2 таси янги ўрнатилди ва 9 км сув тармоғи тортилди. 
Ижтимой соҳа объектлари бўйича:“Илм” МФЙдаги 116-сонли мактабни мукаммал таъмирлаш ишлари тугатилган. Объектда қурилиш-монтаж ишлари 100 % бажарилган.   
“Илм” МФЙда 51-сонли МТТ мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Объектда қурилиш-монтаж ишлари 100% бажарилган. 
“Илм” МФЙдаги Илм қишлоғи оилавий врачлик пунктини мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Сунгги ободонлаштириш ва пардозлаш ишлари бажарилмоқда 100 % бажарилган.
“Турттом” МФЙда “Бурганли” оилавий врачлик пунктини мукаммал таъмирлаш ишлари тугатилган. Объектда қурилиш-монтаж ишлари 100 % бажарилган.
“Турттом” МФЙдаги 120 ўқувчи ўринли янги мактаб қуриш ишлари давом этмоқда. Объектда қурилиш-монтаж ишлари 95 % бажарилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM