Пастдарғом туманида куз қиш мавсумига тайёргарлик қандай?

 

Пастдарғом туман ҳокимлигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Туман ҳокими Шунқор Худайбердиев, туман уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси ва соҳага тегишли мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Туман бўйича жами 86 та кўп квартирали уй-жойлар мавжуд, уларга 7 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ушбу, уй - жойларда 1624 та хонадонларда мавжуд.
1. Бугунги кунда кўп квартирали уй-жойларнинг ҳолати ҳамда жорий йилда режалаштирилган ишлар:
Жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида тижорат банклар иштирокида ишлаб чиқилган Манзилли дастурга асосан тумандаги 3 та кўп квартирали уйларни таъмирлаш учун хомийлар ва маҳаллий бюджид маблағлари ҳисобидан тамирланди. 
“Сув таъминоти” бўйича:
Куз-қиш мавсумида тайёргарлик кўриш мақсадида туманда жами 3,1 км ичимлик сув тармоқлари жорий ва мукаммал таъмирлади, шундан 2,7 км мукаммал ва 0,4 км жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари 100 % га бажарилди. 
Насос ускуналари таъмирлаш жами 10 та шундан 2 та насос мукаммал ва 8 та насосларни жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга мукаммал ва жорий таъмирлаш 100 % га бажарилди.
Электр энергияси таъминоти бўйича:
Туманда истеъмолчиларига барқарор электр энергияси етказиб бериш, энергетика тизимини куз-қиш мавсумида бир маромда ишлашини таъминлаш мақсадида:
19,0 км. электр тармоқлари ва 26 та трансформаторлар мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 17,1 км. тармоқ (90%) ва 24 та трансформатор пунктлари (90%) мукаммал таъмирланди.
132,4 км. электр тармоқлари ва 37 дона трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 125,4 км. электр тармоқлари (95%) ва 35 дона трансформатор пунктлари (92%) ни жорий таъмирдан чиқарилди.
Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича:
 “Ҳудудгаз Самарқанд” МЧЖга карашли Пастдарғомгаз корхонаси томонидан 67520 та хонадонларнинг 2908 та хонадон табий газ билан, қолган 48095 таси эса суюлтирилган газ билан билан таъминланиб келмоқда.
Газ таъминоти объектлари ва қурилмаларини барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича:
Газ тақсимлаш пунктларини капитал таъмирлаш 1 дона, Газ тақсимлаш пунктларини тафтиш қилиш 114 дона, Газ қувурларини босим остида зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш
4,5 км, Ер ости газ қувурларининг ҳолатини текшириш 1,3 км ҳамда 2,5 км газ қувурларини бўяш ишлари 100 % бажарилган.
Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича:
Бугунги кунда аҳолига тумандаги 10 дона махсус суюлтирилган газ баллонлари ташийдиган ИСУЗУ автомашиналар хизмат кўрсатмоқда. Ушбу автомашиналар ёрдамида хонадонлар график асосида ҳар 40-45 кунда суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.
Тумандаги 4 та ГРС оркали табиий газ билан ахоли таъминламокда.
Пастдарғом туманида кўмир маҳсулотлари етказиб берилиши тўғрисида
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида тумандаги Ижтимоий соҳа муассасаларини ҳамда туман аҳолисини газлашмаган хонадонларни кўмир ёқилғиси билан таъминлаш мақсадида жами 10 482 тонна, шундан: 3 532 тонна бюджет ташкилотлари учун ҳамда куз-қиш мавсумида газлашмаган туман аҳолиси учун  6 950 тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган.
   Бюджет ташкилотлари 3 532 тн(100%):

Жумладан:
  1.Туман Халқ таълим булими куз-қиш мавсумида хоналарни иситиш учун 2383 тн кўмир, туман Мактабгача таълим булими 621 тн кўмир, туман Соғлиқни сақлаш бўлими 400 тн, тумандаги Ўрта махсус касб-хунар таълимлар(коллежлар) 112 тн кўмир ва туман Маданият булими 16 тн кўмир режалаштилган бўлиб, бугунги кунда 100 % олиб келиниб махсус жойларда яъни омборхоналарда йўриқномада кўрсатилган тартибда сақланмоқда. 
   2. Туман ахолиси  учун жами 6 950 тн кўмир режалаштирилган булиб, шундан 6 500 тн кўмир ва 450 тн импорт кўмир. Бугунги кунда туман аҳолиси учун 4027,8 тн  кўмир етказиб берилган.
Режадаги кўмирни қолган қисмини туманимиз ахолиси яшаб турган маҳалласидан тегишли маълумот олиб, бошқа туманлар аҳолиси қатори “Кўмир таъминоти” МЧЖ вилоят филиалининг Мароқанд омборига (яъни Равот маҳалласи ҳудудидаги омборига) келиб, ушбу ташкилот кассасига олган кўмирни миқдорига қараб ҳаққини тўлаб олиб кетишоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM