Жорий йил туманда 24 та трасформатор пунктлари мукаммал таъмрланди

Пастдарғом туман ҳокимлиги мажлислар залида туман элект тармоқлари корхонаси томонидан  2021 йил туманда амалга ошлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 

Очиқ мулоқотда туман ҳокими Шунқор Худайбердиев ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.  

Таъкидланишича, туманда истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб беришни таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилган.

Жумладан, 19,0 километр электр тармоқлари ва 26 та трансформаторлар мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 17,1 км. тармоқ (90%) ва 24 та трансформатор пунктлари (90%) мукаммал таъмирланган.

132,4 километр электр тармоқлари ва 37 дона трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 125,4 километр электр тармоқлари (95%) ва 35 дона трансформатор пунктлари (92%) ни жорий таъмирдан чиқарилган.

Очиқ мулоқот давомида берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM