Собиқ фермернинг иддаолари асоссиз

Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом тумани “Чортут” МФЙда жойлашган ушбу “Илёсжон Баҳора Мумина ГАШ” фермер хўжалигининг собиқ раиси Гуломалиева Дилфуза айни пайтда ернинг қонуний эгасининг 2021 йил ҳосили учун қаршилик кўрсатганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқалди.

“Илёсжон Баҳора Мумина ГАШ” фермер хўжалиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 4-сонли қарорига асосан ўтказилган мақбуллаштириш даврида Дўстлик массиви ҳудудидаги “Илёсжон Баҳора Мумина ГАШ” фермер хўжалигига тегшли бўлган ер майдонлари туман ҳокимининг 2019 йил 20 февралдаги 748-Қ-сонли қарори билан мазкур ҳудуддаги “Чортут” фермер хўжалигига бириктириб берилган.

Самарқанд вилоят прокуратураси 2019 йил 19-мартдаги №11/82-19-сонли протестни кўриб чиқиб, туман ҳокимининг 2019 йил 4 апрелдаги 1144-Қ-сонли қарори билан туман ҳокимининг 2019 йил 20 февралдаги 748-Қ-сонли қарорининг “Илёсжон Баҳора Мумина ГАШ” фермер хўжалигига тегишли қисми бекор қилинган ва фермер хўжалиги фаолияти бир муддат тикланган.

Туман ҳокимининг 2020 йил  18 апрелдаги 620-Қ-сонли қарорига асосан “Илёсжон Баҳора Мумина ГАШ” фермер хўжалиги ва унга тегишли бўлган ер майдонлари туман ҳокимлиги захира ер ҳисобига қайтариб олинган.

Бугунги кунда ушбу ер майдонлари  2020 йил 26 декабрдаги № 2268-Қ қарори билан Дўстлик массиви ҳудудидаги “Чортут” фермер хўжалигига қўшиб берилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM