4 та ҳудудда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди

2021 йилнинг 11 ноябрь санасидан бошлаб, Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида уйма-уй юриб, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди. 

 Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 1-5 ноябрь кунлари синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилди. 

 Мазкур 4 та ҳудуднинг онлайн рўйхатдан ўтмаган аҳолиси 11-25 ноябрь кунлари рўйхатга олувчилар томонидан уйма-уй юриб, қоғоз ва планшетларда саволномаларни тўлдириш орқали рўйхатга олинади.

 Бу синов жараёнлари республикамизда 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда. 

Ҳурматли ватандошлар! 11-25 ноябрь кунлари синов тариқасида ўтказилаётган аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол қатнашинг!
 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM