Вилоят прокурори ўринбосари туманимизга ташриф буюрди

Вилоят прокурори ўринбосари М.Бахритдинов Пастдарғом туман прокуратураси ходимлари билан профилактик суҳбат ўтказиб, ижро интизоми, ходимларнинг ўз касбига содиқ бўлиши борасида топшириқ ва тавсияларини берди.

Шунингдек, туман прокуратурасининг янги биносини қурилиши билан танишиб, қурилиш ишларини тез кунларда ва сифатли бажарилиши юзасидан масъул раҳбарларга топшириқлар берди.

Тумандаги Давлат хизматлари маркази фаолияти билан ҳам танишиб, аҳолига яратилган шарт-шароитларини кўздан кечирди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсияларини берди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM