Пахта йиғим-терими олдидан семинар

Туманда 2021-йил хосили учун 266 та фемер хўжаликлари ва кластер корхоналари томонидан 44 953 тн асосий ва 8 244 тн қўшимча, жами 53 197 тн пахта хом ашёси топширилиши режалаштирилган бўлиб туманда бугунги кун холатига МФЙлар томонидан 264 та пахта терим отрядларида 17 851 та теримчилар, фермер хўжаликлари томонидан 158 та терим отрядларида 8 830 та жами 422 та терим отрядларида 26 681 нафар теримчилар шакллантирилган.

         Теримчиларга қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда- 1 200 сўмдан, иккинчи теримда-1 500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаб берилади.

         Пахта-тўқимачилик кластерига пахта хомашёси етиштирувчи фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, етиштирилган пахта хомашёсини ўз вақтида териб олишни таъминлаш мақсадида ўзларига бириктирилган ҳудудларда пахта хомашёсини қўлда териб олиш учун меҳнат ҳақини тавсия этилаётган нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил белгилаш тавсия этилади.

         Туман пахта терими ҳисоб-китоби информацион маркази пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан тартибли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш, тахдил қилиш ва мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш масаласи юклатилади.

         Ҳар бир терим отряд таркибида бу йилги пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда 70 нафардан ортиқ бўлмаган теримчилар билан терим ташкил қилинади.

         Пахта йиғим-теримига жалб этилган фуқароларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва кўчма савдони, маданият ва маиший хизматларни ҳамда кўчма тиббий кўрикларни ташкил этилишини таъминланади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM