ЎТ БАЛОСИГА КИМЛАР САБАБЧИ?

Ёнғин содир бўлган жойда фалокат сабаблари ахтарилади. Очиғи, юқоридаги саволга ҳеч бир инсон ўзидан, ўзининг хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслигидан ўт балосига йўлиққанини билиб, бошқалардан "айб" қидиради.

 2021 йилда Ургут, Иштихон, Паст Дарғом ва Булунғур туманларидаги деҳқон ва буюм бозорларида ёнғин содир бўлди.

Бу фалокатларнинг сабаблари ҳам оддийгина хавфсизлик қоидалари "унут" бўлгани учун эмасми?

 Сўнгги икки ҳафтада Искандари, Қўшқудуқ, Янгиқишлоқ, Қаермасой маҳаллаларида 4 та ёнғин бўлди. Хонадон эгалари 224 миллион 244 минг сўмлик моддий зарар кўришди. Шундан 2 таси қасддан, 1 таси дазмолни ўчирмасдан қолдирганлик, яна бири электр симларининг қисқа туташуви оқибатида содир бўлган.

 Шу муносабат билан жорий йилнинг 8 сентябрь кунидан бошлаб уч кун туман ҳудудида жойлашган “Паст Парғом буюм савдо” МЧЖ, “Паст Дарғом мева сабзавот” МЧЖ ҳамда “Паст Дарғом қурилиш моллар” мажмуасида кенг қамровли профилактик тарғиботлар амалга оширилмоқда. Очиқ айтиш керак, айрим тадбиркорлар фалокат юз берганда ўт ўчириш учун ўтишга қолдирилган йўлакларни ҳам "ишғол" қилишган. "Кўза кунига эмас, кунида синади" деган ибратли мақолни ана шундай инсонларга уқтиришга тўғри келаяпти. Ҳудудлардаги электр тармоқларини тўлиқ бирма-бир кўздан кечирилиб, очиқ ҳолатдаги симларини таъмирлаш, электр шитлар эшикларини ёпиш, қўлбола сақлагичларни янгисига алмаштириш, розетка бошқа электр жиҳозларидаги барча носозликларни тўлиқ бартараф этилмоқда.

Фуқаролар ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича тушунчалар берилмоқда.

 

С. Отамуродов,

туман ФВБ П ва НБ инспектори, катта сержант. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM