"Билимлар куни"

"Билимлар куни" муносабати билан бугун туман мактабларида бўлиб ўтган тадбирларда  ота-оналар, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Туман ҳокими Ш.Худайберидев ўзи  таълим- тарбия олган 56- мактабда  бўлди.
  Тадбирда ҳоким  устозларни, ўқувчиларни "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида нишонланган Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги, "Билимлар куни билан самимий табриклади. Тизимда олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталди.
  Таъкидланганидек,  туманда 2020-2021 ўқув йилини 11-синфини 4615 нафар ўқувчилар тамомлаб, уларнинг  1711 нафари (37%) яқиндагина олий таълим муассасаларига талаба бўлишдек бахтга муяссар бўлишди. Республика бўйича  235 та қишлоқ ва шаҳар туманлари ўртасида 8 ўринни эгаллангани катта ютуқ.
  Янги ўқув йилда туманмактабларига 6 903 нафар болалар 1-синфга қадам қўяётган бўлса, мазкур мактабга эса  44 нафар болажонлар илк қадамларини қўйиди.. Мазкур таълим даргоҳи вилоят ҳокимининг 2020 йил 25 мартдаги 54-сонли қарорига асосан “Информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб”га айлантирилди. Бугун бу даргоҳда ўз касбини жондан севиб, ардоқлаб меҳнат қилаётган фидойи, жонкуяр устозлар кўп. Шунинг учун ҳам “Фан олимпиада”ларида 12 нафар ўқувчилар иштирок этиб, вилоят ва республика миқёсида фахрли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда. Ўтган ўқув йилини 38 нафар битирувчилар тамомлаб, уларнинг 11 нафари (29 %) ўқувчилар олий ўқув юртларига тест синовларини муваффақиятли топшириб талабаликка қабул қилинган.   
  Тадбир сўнггида туман ҳокими 1-синф болаларига дарслик ва ўқув қуроларидан иборат Президент совғаларини топширди.  Қўнғироқ жаранги болажонларни синфхоналарига чорлади. Ҳоким    синфхонасида ўқувчиларга "Мустақиллик дарси"  ўтди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM