Бир ҳил шароит, бир ҳил имконият, бир ҳил талаб. Нима учун беш маҳалла англаганини бошқалар англамаяпти

Халқ тилида айтганда Салом Турсунов ҳудудида жойлашган бешта, яъни, Буюк Турон, Дўстлик, Чандиробод, Чандир, Парча Чандир маҳалла фуқаролар йиғинларини бугун тумандаги энг намунали, обод масканлардан бири десак янглишмаган бўламиз. Ушбу ҳудудга кириб борганда у ерда яратилган гўзалликдан киши қалби ўзгача завқ олади.

Кимдир ўйлаши мумкин бу маҳаллаларда осмон ўпар бинолар ёки она табиат иноми бўлган арчазору, қарағайзорлар бормикин деб. Йўқ ундай эмас, бу ҳудуддаги гўзаллик далада кетмон чопиб, ҳовлисида мол боқаётган оддийгина қишлоқ одамларининг қўл меҳнати ва меҳридан бунёд этилган. Бугунги дориламон кунларга ҳамоҳанг яшашни истаётган, энг авволо саранжон-саришталикни ҳуш кўрувчи оддий қишлоқ одамлари томонидан яратилган. 
Жумладан, Парча Чандир маҳалласида истеъқомат қилиувчи Шабохат она Чориева ҳам маҳалла ободлигига ўз ҳиссасинин қўшган,  намунали олила бекаси. Минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши дейишади. Клинг биргаликда кўрамиз.

Чандиробод маҳалласида яшовчи Илёс Бекмуродов ўзида гулларга бўлган меҳрнинг пайдо бўлишини шундай ҳикоя қилади.

Чандиробод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Актам  Шоназаровдан маҳаллани қандай қилиб гулзорга айлани тарихини эшитамиз.

Ҳудуддаги Парча Чандир маҳалласида бўлганимизда бир ҳолат эътиборимизни тортди. Маъҳалла биноси мўжазгина бўлсада, унинг атрофи ободлиги,  барқ уриб очилиб турган гуллар ўзгача қиёфа касб этиб, гўзал манзара ҳосил қилган.

Буюк турон маҳалла фуқаролар йиғини раиси  Шодиёр  Жўраев бугунги кундаги фаолияти  билан ўртоқлашди. 

Шу маҳаллада яшовчи 90 ёшни қаршилаётган Абдураҳмон бобо Абдуҳакимов  бугунги кунда туманда олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ишлари ҳақида тўхталар экан, ҳудидини ободонлаштириш,  гулу гулзорга айлаштириш ишларида ортда қолаётган маҳаллалар ҳусусида ўз мулоҳазасини билдириб ўтди.  

Кўпни кўрган Абдураҳмон бобо Абдуҳакимов сўзларини тинглар эканмиз кўнглимиздан шундай фикрлар ўтди. Дарвозадан киришингиз билан атроф обод, яшил дарахтларга бурканган, гулу райҳонлар барқ уриб турганига кўзингиз тушса, беихтиёр қалбингиз яйрайди. Орасталик, озодалик ҳукмрон жойдан файз, барака  ёғилиб туради. Файзли уй, фариштали уй деб бежизга айтишмаган. 
Шу ўринда савол туғилади тумандаги барча маҳаллаларга тенг имконият яратиб берилаётган бир пайтда Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини муносиб кутиб олишга тайёргарлик нима учун қолган маҳалларда ҳудудлари ободонлаштириш бўйича ишлар қониқарли даражада эмас. Умид қилиб қоламизки ободонлаштириш ишларида ортда қолаётган маҳалла раислари ҳамда фуқаролар ҳам юқорида номлари келтирилган маҳаллалардан ўрнак олишади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM