21 август куни Умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги фармойишига кўра, давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори асосида ободонлаштириш ойлигини ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги доирасида 21 август куни Умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимининг ҳам фармойиши қабул қилинди.

Хайрия ҳашари муносабати билан корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, шаҳар ва туман бўлинмаларининг банкдаги ҳисобварақларига уларнинг ёзма розилиги билан ўтказилиши мумкин.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM