Жарималар ва талабаларнинг контракти ҳам 1 сентябрдан ошади

Президент Фармонидан келиб чиқиб, ОТМ талабаларининг тўлов-контрактлари ҳам 1 сентябрдан 10% ошади. Чунки контрактлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган.

Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўловлар ҳам ошади. Масалан, маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловлар.

Маълумот учун: жорий йил 1 февралда иш ҳақлари ва стипендиялар оширилганда, пандемия муносабати билан контрактлар нархи ошмаслиги белгиланган эди. Сентябрь ойида ҳам шундай қарор қабул қилинадими ёки йўқ, ҳозирча бу номаълум.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM