Гўзал Пастдарғомим, қадри баланд, меҳнатсевар халқинг бор бўлсин!

О, ота маконим.
Онажон ўлкам,
Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга.
Сендай меҳрибон йўқ,
Сенингдек кўркам.
Римни алишмасман бедапоянгта.

Бир гўша сув бўлса, бир гўша қирлар, 
Қанча юртни кўрдим, қанча тақдирлар. 
Қайга борсам суяб, бошни тик тут деб, 
Тоғларинг ортимдан эргашиб юрар.

Ҳа, азизлар, ўзбекнинг эрка шоири Муҳаммад Юсуф қалбини шундай ўткир мисралар билан илҳомлантирган қадри баланд  Ўзбекистоним ва унинг оташқалб халқи. Шундай улуғ юртнинг дунё олдида тенглар ичра тенг бўлиб қад ростлашида Пастдарғом ҳам бир ғишт бўлиб, ўрин олган.  Бугун  Пастдарғомнинг қайси гўшасига борманг, у ердаги қурилиш-бунёдкорлик, ободончилик ишларини кўриб, киши қалби хузурланади. 
Одамларининг яшаш тарзи, турмуш шароити ва бугунги кун кайфияти билан яқиндан танишиш мақсадида ижодий жамоамиз билан туманининг жанубий қисмида жойлашган Парча Чандир, Дўстлик, Буюк Турон, Чандир,   Чандиробод маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлдик. Бу ерлик халқнинг яратувчан, меҳнатсеварлигини одамларнинг уйида, кўчларида амалга оширган ишларида кўрдик. 
Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар самараси ўлароқ асфальт ётқизилиб, текс ва ровон кўчага йўллар қишоқ қиёфасига ўзгача кўрк бериб турибди. Аҳоли эса бундан рози. 
Юқорида номлари келтирилган 5 маҳалланинг қай бирида бўлманг ариқлар тозаланган, йўл четига гуллар  экилган, аҳоли хонадонлари саранжом саришта. Эътиборимизни тортган жиҳат шуки ушбу маҳаллалар фуқаролари ердан унумли фойдаланишни жуда яхши билишар экан, аҳолининг аксар қисми ховлисини қўя туринг ҳатто уйларининг кўча қисмидаги ерни ҳам бўш қолдирмай озуқабоп экинлар экишган. Бир сўз билан айтганда бир қарч ердан ҳам унумли фойдаланиб, даромад олишда одатланган кишилар яшашига гувоҳ бўлдик.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM