Бугун Пастдарғомда кичик бизнес субъектлари сони 3 минг 649 тани ташкил этади

Жорий йилнинг биринчи ярмида Пастдарғом туманида  462 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Шундан 190 таси масъулияти чекланган жамияти, 190 таси оилавий, 71 таси хусусий, 11 таси ишлаб чиқариш кооператив корхоналаридир. 

Бугунги кунда туманда жами кичик бизнес субъектлар сони 3649 тага етди. Йил якунига қадар яна 631 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилади.
 Бундан ташқари, ўтган даврда 490 та якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатдан ўтган бўлиб,  жами якка тартибдаги тадбиркорлар сони 1999 та ташкил этмоқда. Йил якунига қадар 420 нафар янги якка тартибдаги тадбиркорлар ташкил этилади.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM