Жума шаҳри кўчалари бўйлаб 3,5 километр масофадаги "Саломатлик йўлаклари"  қурилади

Эшитганлар кўп. Хабарсизлар воқиф бўлинг. Кейинги икки ойда Жума шаҳри кўчалари бўйлаб 3,5 километр масофадаги "Саломатлик йўлаклари"  қуриб фойдаланишга топширилади. Туманнинг Пўлатчи, Сазағон, Самарқанд, А.Темур маҳаллаларининг (Пахта заводидан Янги Ўзбекистон майдонигача) Маърифат, Ҳашамат, Тўмарис, Тошкент, А.Темур, Нодирабегим тор кўчаси, Нодирабегим шоҳ кўчалари ўтадиган йўлакнинг 1,5 метри пиёдалар, 1,5 метри велосипедчилар ҳаракатланишига мўлжалланмоқда.

"Бунёдкор обод" ДУК томонидан бунёд этиладиган ушбу лойиҳанинг қиймати 5 миллиард сўмлиги айтилмоқда. Бу маблағ республика бюджетидан молиялаштирилади.

 Шу хабар бўйича яна бир маълумот. Йўлаклар бўйлаб 100 та тунги ёриткич, 60 та ўриндиқлар ўрнатилади. Бундан ташқари, 3 ёки 4 жойда машғулотлар (жой танланяпти) , 1 та баскетбол ("Пахтакор стадионида)  майдони ҳам шу йўлаклар атрофида қурилади. Ҳа-я, йўлаклар бўйлаб 500 туп манзарали дарахт кўчатлари экиш ҳам назарда тутилган.

Шундай қилиб Тошкент, А.Темур кўчаларидан дастлабки ариқ қазиш, йўлак ва автомобиллар йўли орилиғига лоток ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM