Маҳаллаларда муаммолар босқичма-босқич бартараф этилади

mahalladosh.uz сайтида Пастдарғом тумани Мароқанда маҳалласида чимлик суви муаммоси борлиги, асфальт қилинмаган кўчалар мавжудлиги, маҳалла биносида мебеллар етишмаслиги тўғрисида танқидий мақола эълон қилинди. 
Бугунги кунда туманда Мароқанда маҳалласидан ҳам оғир шароитдаги ичимлик суви муаммосига эга 37 та маҳалла мавжуд. 
Давлатимиз раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Пастдарғомда сув муаммосига бархам бериш учун туман ҳокими давлатимиз раҳбаридан бурғулаш машинасини сўради. Давлатимиз раҳбари томонидан бурғулаш машинаси берилди. Бугунги кунда 37 маҳалладаги сув муаммосини бартараф этиш учун артезиан қудуғи қазилмоқда. 
Ҳудди шунингдек, туманда 107 маҳалладан 47 тасининг ўз биноси мавжуд эмас. Улар шу кунгача  ижарада фаолият кўрсатиб келаётганди. Бугунги кунда ушбу маҳалларга давлат хусусий шерикчилик асосида бинолар қурилмоқда. 
Бир сўз билан айтганда Бугун Пастдарғом туманида энг оғир шароитдаги маҳаллаларнинг муаммо ва камчиликлари бартараф этиб келинмоқда. Ушбу муаммолар бартараф этилгач, Мароқанда маҳалласидаги муаммолар ҳам бартараф этилади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM